BI-ТИЗИМЛАР ВА УЛАРНИ АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШДА ҚЎЛЛАШ
Keywords:
Маълумотлар базаси, таҳлиллаш, билимлар базаси, бошқариш, қарор қабул қилишга кўмаклашиш, қарор муқобиллари, BI-тизимлар, OLTP, OLAP, таълим, қоидалар базаси.Abstract
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақола ҳозирги кунда кенг қулоч ёзиб ривожланаётган маълумотларни интеллектуал таҳлиллашни амалга оширишга йўналтирилган BI-тизимларни назарий жиҳатдан асослаш, манбалар таҳлилига асосланиб, мавжуд BI-платформаларни солиштириш ва зарурий хулосалашларга бағишланган. Катта ҳажмли маълумотларни таҳлиллаш нафақат илмий тадқиқотчилар, балким амалиётчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Катта ҳажмли маълумотларни турли кўринишда ва кесимларда таҳлиллаш механизмини шакллантириш мумкин. Бундай воситалар орасида BI-тизимларига бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда. Шу туфайли тадқиқотлар дебочаси сифатида таққослама таҳлилга асосланиб, бир қанча тизимларнинг устунлик ва камчилик жиҳатлари очиб берилган. Ҳосил қилинган ахборот тизимларидан таҳлиллашга йўналтирилган BI-тизимларини шакллантириш асослари келтирилган.