ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ПАХТА СЕПАРАТОРИ КОНСТРУКЦИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Authors

  • Н.Режапова
  • Р.Мурадов

Keywords:

сепаратор, тўрли сирт, вакуум клапан, ажратиш камераси, пахта хом ашёси, ҳаво, кириш қувури; ишчи камера;

Abstract

Ушбу мақолада пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида қўлланиладиган сепаратор ускуналарининг янги таклиф этилаётган такомиллаштирилган тури таҳлил қилинган ва ишлаш принциплари ўрганилган. Мухим иктисодий аҳамиятга эга бўлган махсулот сифатини ошириш, чигитли пахтани ҳаво оқимидан ажратиш самарадорлигини ошириш ва пахта заводида фойдаланилаётган сепараторларнинг мавжуд камчиликларини бартараф этиш билан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш асосий мақсад қилиб олинган. Сепараторнинг ишчи камерасини ён томонида жойлашган тўрли юза пахтани ҳаводан ажратишга ёрдам беради. Мақолада муаллифлар мана шу тўрли юзага ёпишган пахтани тезроқ ажратиб олиш мақсадида тўрли юзасини фойдалилигини ошириш мақсадида жуфт тўрли юза қўйиш, шакли ва ўлчамларини ўзгартириш, кириш ўқига нисбатан симметрик шаклда тайёрлашни таклиф қилган. Мақолада сепараторнинг тўрли юзасидаги пахта бўлагига жуфт тўрли юза томонидан кўрсатилган таъсири ўрганилган ва назарий йўл билан ўрганиш натижасида пахта бўлакчасининг харакат траекторияси аниқланган.

Downloads

Published

2022-09-30

How to Cite

Н.Режапова, & Р.Мурадов. (2022). ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ПАХТА СЕПАРАТОРИ КОНСТРУКЦИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. RESEARCH AND EDUCATION, 1(6), 160–168. Retrieved from https://researchedu.org/index.php/re/article/view/22