ТУГАНАК БАКТЕРИЯЛАРНИ ЎЗИДА САҚЛОВЧИ ТУПРОҚ ВА FOSSTIM–3 БИО ЎҒИТИ ҚЎЛЛАШНИ СОЯ НАВЛАРИНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Keywords:
Cоя, нав, Барака, Тўмарис ман-3, тупроқ, Bradyrthizobium Japonicum, FOSSTIM-3, бактериал, биоўғитAbstract
Cоя ўсимлиги дуккакли экинлар қаторига киради. Бу ўсимлик тупроқда яшовчи Bradyrthizobium Japonicum бактерияси билан симбиоз ҳолда яшаб атмосферадаги 70%дан кўп бўлган азотни фотосентез жараёнида ўзлаштириб, ўзи учун фойдалангани ва тупроққа ўртача 50-150кг гача биололик азот тўплайди. Ушбу мақолада юқоридаги бактерия ва фосфор парчаловчи FOSSTIM[1]3 бактериал биоўғити билан бирга қўллагандаги ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига таъсири ўрганилиб, натижалари тахлил қилинди. Олиб борилган тадқиқотларда соянинг 2 хил нави ўртапишар Тўмарис Ман[1]3 ва ўрта кечки Барака навларида олиб борилди. Bradyrthizobium Japonicum бактерияси мавжуд бўлган тупроқларни Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти тажриба даласида кўп йиллар алмашлаб экиб келинаётган соя даласидаги тупроқнинг 0-15 ва 15-25 см қатламларидан гектарига 1000кг/га ва 1500кг/га миқдорида олиб илк бор соя экилаётган ёки соя ўстирилган тупроқларда Bradyrthizobium Japonicum бактерияси ҳосил бўлмаган тупроқларга экишдан олдин тупроққа ишлов берилди. FOSSTIM-3 бактериалли биоўғитинидан 1000 мл/га бу 50-80 кг уруғга ишлов бериш учун етарли бўлади. FOSSTIM-3 бу тупроқларда ўзлаштирилмай қолиб кетаётган фосфор бирикмаларини ўсимлик ўзлаштира оладиган ҳолатга ўтказишдан иборат.