КАМ СУВ ТАЛАБЧАН БОҒЛОВЧИ АСОСИДАГИ ВЕРМИКУЛИТЛИ ЕНГИЛ БЕТОНЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Authors

  • Бобур Пўлатович Матёкубов СамДАҚИ ўқитувчи
  • Сарвара Музаффаровна Саидмуродова СамДАҚИ 1-босқич стажёр докторанти (PhD), Ўзбекистон.

Keywords:

Кам сув талабчан боғловчи, вермикулит, енгил бетон, портландцемент.

Abstract

Кам сув талабчан боғловчи моддалар асосида табиий вермикулит маҳаллий хом ашёсини қўллаб энергия тежамкор, самарадор енгил бетонлар ишлаб чиқариш ва қурилишда қўллаш масалалари кўрилмоқда. Тан нархи арзон, юқори сифатли, энергия тежамкор енгил бетонлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб бўлиб, табиий вермикулит асосидаги самарадор енгил бетонлар технологиясини ишлаб чиқаришга қўлаб цемент сарфини тежаш имкониятини беради. Охирги йилларда самарали қўшимчалар қўллаш натижасида портландцемент танқислик муаммосини ҳал этишда кам сув талабчан боғловчиларни тадқиқотлаш энг асосий долзарб муаммо бўлмоқда. Боғловчи моддани механик-кимёвий фаоллаштириш, яъни майин майдаланган фаол минерал қўшимчаларни қўшиш, цементни майинлик даражасини ошириш ва суперпластификаторларни қўллашни кенгайтириш юқори даражада цементни тежаш учун имконият беради. Натижада цемент ва бетон материалларида ҳар хил минерал қўшимчаларни миқдорий қўлланиши актуал муаммо бўлмоқда.

Downloads

Published

2022-08-30

How to Cite

Матёкубов, Б. П., & Саидмуродова, С. М. (2022). КАМ СУВ ТАЛАБЧАН БОҒЛОВЧИ АСОСИДАГИ ВЕРМИКУЛИТЛИ ЕНГИЛ БЕТОНЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ. INTERNATIONAL CONFERENCES, 1(15), 103–109. Retrieved from https://researchedu.org/index.php/cf/article/view/319